Telegram Group & Telegram Channel
ҚУЛЛАРНИНГ ҚИРОЛИ

Бурбонлар сулоласи вакилларидан бири — 1715 йилда Франция тахтига эга чиққан қирол Людовик XV қаҳратон қишда янги пишган меваларни ейишни хуш кўраркан. Қиролнинг дастурхонидан ёзги сархил мевалар узилмаслиги учун Версал саройида махсус қишки боғ ташкил қилинган экан. Аммо у ерда мевали дарахтларнинг ҳамма турини ҳам етиштиришнинг иложи бўлмаган экан.
Қиш чилласининг бир куни Людовик XV янги узилган нок ейишни хоҳлаб қолибди. Қишки боғда нок дарахти йўқ. Хизматчилар бутун шаҳарни дараклаб ҳам қирол истаган мевани топа олмабдилар. Ўша куни мамлакатнинг бош вазири қиролнинг ҳузурига бир таклиф билан кирибди:
— Ҳазрати олийлари, миямга бир фикр келди, — дебди у хушомад билан эгилганча. — Марҳаматингизни дариғ тутмай, бир фармон чиқариб берсангиз, яъни шул мазмундаким, фуқароларимиз ўз уйларида кичик-кичик қишки боғлар ташкил қилсалар ва қиш ойларида сарой дастурхонини янги пишган мевалар билан таъминлаб турсалар. Биринчидан, меваларнинг хилма-хиллиги ортарди, иккинчидан, қиш палласида кўнглингиз тусаган мевани топишнинг имкони бўларди. Бугун бутун шаҳардан биттагина нок топилмагани учун хижолатда қолдим...
— Ғирт аҳмоқона таклиф! — дебди қирол. — Менинг фуқароларим бунга рози бўлмайдилар. Ахир, уларнинг ҳаммасида ҳам қишки боғ яратишга имкон йўқ-ку. Бундай фармон берсак, камбағал қатламнинг қаҳри келади. Йўқ, мен рози эмасман! 
— Ҳазрати олийлари, сиз шу фармонни чиқаринг-да, ижросини менга қўйиб беринг, — дебди бош вазир бўш келмай. Хуллас, ўша куни у қиролни шундай фармон чиқаришга кўндирибди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, фармоннинг ижроси бошланиб кетибди. Бундан бош вазир ва ҳукумат аъёнлари ўзларида йўқ ҳурсанд бўлибдилар, аммо қирол...
— Ҳазрати олийлари, сиз нега севинмаяпсиз? — дебди бош вазир қиролнинг хуноб бўлаётгани сабабини тушунолмай. — Ахир фуқароларингиз сизга садоқатларини яна бир бор намойиш этдилар, фармонингизни қулоқ қоқмай бажаряптилар. Мана кўрасиз, яқинда...
— Бас қилинг! — бош вазирнинг гапини кесибди Людовик XV ғазаб билан. — Садоқат эмиш-а! Садоқат эмас бу, аҳмоқлик! Наҳотки фуқароларим орасидан бирорта мард чиқиб, “Биз бу фармонни бажара олмаймиз, бунга имконимиз йўқ”, — деб айтолмаган бўлса?! Демак, улар фуқаро эмас, улар — қул! Мен эса қулларнинг қиролиман. Ҳа, қулларнинг қиролиман мен! Бор мартабам шу холос!..
Айтишларича, қирол Людовик XV ўшандан сўнг қишда сархил мева сўрамайдиган бўлган экан.

Дилфуза КОМИЛ

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM

tg-me.com/ibratdir_dunyom/7294
Create:
Last Update:

BY Ибратдир дунё 🌙

Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 283

Share with your friend now:
tg-me.com/ibratdir_dunyom/7294

View MORE
Open in Telegram

Ибратдир дунё Telegram | DID YOU KNOW?

Date: |

A Telegram spokesman declined to comment on the bond issue or the amount of the debt the company has due. The spokesman said Telegram’s equipment and bandwidth costs are growing because it has consistently posted more than 40% year-to-year growth in users.

The messaging service and social-media platform owes creditors roughly $700 million by the end of April, according to people briefed on the company’s plans and loan documents viewed by The Wall Street Journal. At the same time, Telegram Group Inc. must cover rising equipment and bandwidth expenses because of its rapid growth, despite going years without attempting to generate revenue.

Ибратдир дунё from vn

Telegram Ибратдир дунё 🌙
FROM USA